Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тибетдаги зилзила: қурбонлар сони ортмоқда (фото)

Тибетдаги зилзила: қурбонлар сони ортмоқда (фото)

Тибетда содир бўлган кучли зилзила натижасида камида 95 киши ҳалок бўлди, 130 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Хитой ОАВ. Ер силкинишлари натижасида кўплаб бинолар қулаган.

Хитой сейсмологик тармоқ маркази маълум қилишича, Непал билан чегара яқинидаги Тибет автоном туманида маҳаллий вақт билан соат 9:00 атрофида кучли зилзила содир бўлди.

Ер силкинишлари Непал пойтахти Катмандуда ҳам сезилган.

«Тингри округи ва унинг атрофида жуда кучли силкинишлар содир бўлди, эпицентр яқинидаги кўплаб бинолар қулаб тушди», деб хабар берди давлат телеканали.

Воқеа жойидан олинган суратларда вайрон бўлган уйлар ва вайроналар ҳар томонга сочилганини кўриш мумкин.

Хитой оммавий ахборот воситалари маҳаллий ҳокимият идоралари зилзила оқибатларини баҳолаш учун округдаги аҳоли пунктларини текшираётгани ҳақида хабар бермоқда.

Синоптикларнинг таъкидлашича, Тингрида ҳарорат -8 даража совуқ атрофида ва бугун кечаси -18 даражагача тушади.

Тоғли округда 62 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Минтақада тез-тез зилзилалар содир бўлади, аммо бугунги зилзила беш йил ичида энг кучлиси бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг