Африка иккига бўлиниб кетмоқда
Африка қитъаси ерда 3 200 километрдан узунроқ ёриқ ҳосил бўлиши оқибатида иккига бўлиниб кетиши мумкин. Бу ҳақда Bild ёзмоқда.
Сабаб: доимий ҳаракатдаги тектоник плиталар. Илк аломатлар 2005 йилда Эфиопия чўлида 50 километр узунликдаги ёриқ ҳосил бўлиши билан кўринганди. Навбатдаги ер ёрилиши 2018 йилда Кенияда кузатилди: унинг чуқурлиги 15 метр, кенглиги 20 метргача, узунлиги бир неча километрга етганди.
Умуман олганда, буюк Африка ёриғи 30 миллион йил бурун пайдо бўлган. Африка плитаси шарқ томонидан синиб, янги — Сомали плитаси ҳосил бўляпти.
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ёрилиш нафақат инсоният тарихи, балки геология нуқтаи назаридан ҳам жуда тез кечмоқда. Ер силкинишлари жараённи янада жадаллаштириб юбориши мумкин.
Африкадаги ер ёриғи йилига 0,8–2,5 сантиметрга кенгаймоқда. Сомали, Эфиопия, Танзания тўлиқ ва Кениянинг ярми охир-оқибат Африка яқинидаги улкан оролга айланиши мумкин. Яна бир томондан, илгари денгизга чиқиш йўли бўлмаган Замбия ва Уганда янги ҳосил бўлган океан бўйидаги мамлакатларга айланади (албатта, ҳисоб-китоблар тахминий).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter