Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қамчиқ довонида селфи олишга уринган 2 кишини қор босиб қолди

Қамчиқ довонида селфи олишга уринган 2 кишини қор босиб қолди

Қамчиқ довонида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида икки кишини қор босиб қоган ва улар воқеа жойида ҳалок бўлган.

ФВВ матбуот хизматининг xabar.uz’га маълум қилишича, воқеа жорий йилнинг 8 январида А-373 – «Тошкент-Андижон-Ўш» автомобиль йўлининг 141-километрида махсус техника ҳаракатланиши учун мўлжалланган захира ҳудудида содир бўлган.

Маълум бўлишича, довонда 8 кишидан иборат гуруҳ чанғи учиш учун тоққа чиқишган. Улардан бири тақиқланган ҳудудда селфи олишга уринганида қоқилиб, қор уюмига тушиб кетган. Уни қутқармоқчи бўлган шериги ҳам қор остида қолиб кетган. Бахтсиз ҳодиса қурбонлари Фарғона вилояти Риштон туманидан бўлган.

Воқеа жойига чақирилган қутқарувчилар ҳалок бўлганларнинг жасадларини қор остидан олиб чиқишга муваффақ бўлган.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳумларнинг (1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган икки нафар эркак) ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг