Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна бир юртдошимиз Япониянинг юксак мукофотига сазовор бўлди

Яна бир юртдошимиз Япониянинг юксак мукофотига сазовор бўлди

Тошкентдаги Икуо Ҳираяма халқаро маданият карвонсаройи дирeктори  Фаррух Усмонов Япониянинг «Чиқаётган қуёш, Олтин ва кумуш нурлар» (The Order of the Rising Sun, Gold and Silver Rays) ордени билан тақдирланди.

Юксак мукофот Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Такаши Ҳатори томонидан топширилди.

«Фаррух Усмонов Ўзбекистон маданияти ҳақида чуқур билимга эга бўлиб қолмай, Японияда таҳсил олгани сабабли япон тилида эркин сўзлашади ва япон маданияти борасида ҳам теран тасаввурга эга. Жаноб Усмонов Икуо Ҳираяма халқаро маданият карвонсаройи директори сифатида Япония маданияти ва санъатини оммалаштиришга ҳисса қўшмоқда, алмашув дастурларида қатнашмоқда, шунингдек, Япониядан таклиф этилган ижодкорларни фаол қўллаб-қувватламоқда. Бу жиҳатдан Ф.Усмоновни ўзига хос халқ дипломати деб аташ мумкин», — деди элчи Такаши Ҳатори.

Маълумот ўрнида: Фаррух Усмонов 2006 йилдан буён Икуо Ҳираяма халқаро маданий карвонсаройининг директори лавозимида ишлаб келмоқда. «Чиқаётган қуёш, Олтин ва кумуш нурлар» ордени унинг икки халқ ўртасидаги маданий робиталарни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси эътирофи саналади.  Ушбу орден ўз соҳасида юқори натижаларга эришган шахсларга берилади.

2024 йилда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Халқ рассоми Акмал Нурга Япония императорининг «Чиқаётган қуёш ордени, Олтин нурли бўйин тасмаси» мукофоти тақдим этилганди.

Аввалроқ Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов ва Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳам Япониянинг «Чиқаётган қуёш, Катта кордон» ордени билан тақдирланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг