Япон олимлари умрни узайтирувчи мевани аниқлашди
Япония саломатлик миллий институти олимлари шафтоли инсоннинг қариш жараёнини секинлаштирувчи ва умрини узайтириш хусусиятига эгалигини аниқлашди. Тадқиқот натижалари Asian Journal of Longevity Research (AJLR) журналида эълон қилинди.
«Шафтоли — антиоксидантларнинг ҳақиқий кони. Эрувчи ва эримайдиган клетчаткаларга бой бу мева организм учун кучли ҳимоя қалқони яратади», — деди Токио тиббиёт университети геронтология ва диетология мутахассиси, доктор Кензо Ҳашимото.
Тадқиқотга кўра, шафтоли таркибидаги бета-каротин ва полифенол каби антиоксидантлар соғлом ҳужайраларга зарар етказмаган ҳолда саратон ҳужайраларини танлаб йўқотиш хусусиятига эга. Айниқса, яхши етилган шафтоли меваларини истеъмол қилганда самарадорлик юқори бўлади.
Мавзуга доир: Олма — юрак учун жуда фойдали...
Модел организмларда ўтказилган тажрибалар асосида шафтоли экстракти умрни 23 фоизгача узайтириши мумкин, деган хулосага келинган. Олимларнинг фикрича, шафтолини мунтазам истеъмол қилиш саломатликни мустаҳкамлаш ва умрни узайтиришнинг энг арзон ва оддий усулига айланиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter