Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олий суд тақиқланган материаллар бўйича огоҳлантириш эълон қилди

Олий суд тақиқланган материаллар бўйича огоҳлантириш эълон қилди

Фото: Xabar.uz

Интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва материаллар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд маълумот берди. 

2025 йил 8 январь ҳолатига кўра, рўйхатга 1 минг 389 та турли профиль, канал ва материаллар киритилган. Хусусан:

Facebook ижтимоий тармоғида 203 та профиль ва материаллар;
Telegram мессенжерида 713 та канал, гуруҳ ва материаллар;
Instagram ижтимоий тармоғида 226 та профиллар ва бошқалар мавжуд. 

«Қадрли ота-оналар ва ёшлар! Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг», дейилади Олий суд матбуот хизмати хабарида.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг