Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўйхона хатланди

Тўйхона хатланди

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида катта миқдордаги кредит маблағларини олиб, тўловларини эса ўз вақтида қайтара олмаган қарздор жамиятнинг гаровдаги мулки сотувга қўйилди.

Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 27.11.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан ундирувчи  ТИФ «Миллий банк» АЖ фойдасига қарздор МЧЖдан 2 млрд. сўм кредитнинг асосий қисми ва 171,2 млн. сўм кредит фоизи ундирилиши белгиланган.

Шунингдек, ундирув гаровдаги туманнинг Қўштепа массивида 11 000 кв.м. ер майдони бириктирилган ҳолда жойлашган тўйхона ва савдо маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси бино-иншоотларига қаратилиши кўзда тутилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Бюронинг Қўрғонтепа туман бўлими ходимлари томонидан гаровдаги тўйхона бино-иншоотлари хатлаб қўйилди.

Ҳозирда тўйхона бино-иншоотлари 3,7 млрд сўм бошланғич нарх билан «e-auksion» электрон савдо майдончаси орқали сотувга қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг