Қозоғистонда қозоқ тилида хизмат кўрсатмаган қаҳвахона аҳоли норозилиги сабаб касодга учради
Остонада мижозига қозоқ тилидаги менюни тақдим этишдан бош тортиш билан боғлиқ жанжал қаҳвахонанинг ёпилиши билан якунланди.
Маълум қилинишича, мижоз пойтахт шаҳардаги Qazaq Coffee қаҳвахонасининг ижтимоий тармоқ саҳифаларидан бирига унга ходимлар қозоқ тилидаги меню тақдим этишдан бош тортгани ҳақида изоҳ қолдирган. Ўз навбатида, муассаса вакили унга ходимларнинг қозоқ тилида сўзлаши шарт эмаслигини айтиб жавоб қолдирган.
Бу ҳолат эса ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин норозилигига сабаб бўлган ва уни қозоқ тилига ҳурматсизликда айблаган. Шу сабабли фаоллар аҳолини оммавий равишда мазкур қаҳвахонани байкот қилишга ва қаҳвахона рейтингини пасайтириш учун ижтимоий тармоқ саҳифаларида «ёмон баҳо» қўйишга чақирган.
Оқибатда эса қаҳвахона эгаси касодга учраган ва фаолиятини тўхтатганини эълон қилган.
Қозоғистонда қозоқ тилига ҳурмат талаб қилинган юқоридаги каби ҳолат ягона эмас. Аввалроқ ҳам худди шундай тил можароси Chocofamily гуруҳи билан юз берган, бироқ бизнес эгаси Рамил Мухоряповнинг халқдан сўраган узридан сўнг вазият ўнгланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter