Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тибетда кучли зилзила содир бўлди

Тибетда кучли зилзила содир бўлди

Фото: Х/YadavAditya01

Бугун, 7 декабр тонгида Хитойнинг Тибет мухтор туманида, Непал билан чегара яқинида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ геология хизмати хабар берди.

Зилзила эпицентри Тибетдаги иккинчи катта шаҳар Шигадзедан 163 км олисда бўлиб, унинг ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.

Фото: Х/YadavAditya01

Гувоҳларга кўра, кучли ер силкинишлари Ҳиндистоннинг Бихар, Ассом ва Ғарбий Бенгалия штатларида ҳам кузатилган. Ваҳимага тушган одамлар уйларидан югуриб чиқишган.

Айни пайтда зилзиладан жабрланганлар ва кўрилган талафотлар ҳақида маълумотлар таҳлил қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг