Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пойтахт ва вилоят марказларида айрим турдаги корхоналарни ташкил этиш тақиқланиши мумкин

Пойтахт ва вилоят марказларида айрим турдаги корхоналарни ташкил этиш тақиқланиши мумкин

Кенг жамоатчилик, халқаро ва маҳаллий экофаоллар, Экопартия ва Экология вазирлиги таклифини инобатга олган ҳолда Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида айрим йўналишлардаги янги лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланиши мумкин.

Бу ҳақда Президентнинг «Ўзбекистон–2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармони лойиҳасида сўз боради.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, 2025 йил 1 майдан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилларда:

  • асбест, цемент ишлаб чиқариш, шлам ва шлаклар;
  • тери-кўнчилик, паррандачилик фабрикалари;
  • самарадорлиги юқори бўлган чанг-газ тозалаш иншоотлари билан жиҳозланмаган ҳар қандай турдаги кўмир ёқиш;
  • қора ва рангли металлургия заводлари, таркибида заҳарли аралашмалар бўлган ойна, заҳарли кимёвий моддалар билан ишлаш;
  • хавфлилик даражасининг I ва II синфига мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари фаолиятини ташкил этишни тақиқлаш режа қилиняпти.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг