Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирқта жаримаси бўлган «Мalibu» ушланди

Қирқта жаримаси бўлган «Мalibu» ушланди

Тошкентда ҳайдовчи 40 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланган бўлса-да, маъмурий жарималарни тўлашни ўйламаган.

60 кунлик муддат тугаганидан сўнг, мазкур маъмурий жарималар МИБ органларига келиб тушган.  Жарималарнинг умумий ҳажми 27 млн 415 минг сўмга етган.

Ижро ҳаракатлари даврида МИБнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан қарздорга тегишли мол-мулкларга тақиқлар ўрнатилиб, тегишли тартибда «Мalibu» автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қарздорга тегишли «Мalibu» Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилган ва автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинганлиги аниқланган.

Шундан сўнг, давлат ижрочилари жами 40 та маъмурий жарима ижро ҳужжатлари бўйича 27,4 млн сўм миқдордаги жарималарни ундирган ва ижро иши амалда тамомланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг