Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трампга 10 январ куни ҳукм эълон қилинади

Трампга 10 январ куни ҳукм эълон қилинади

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг актриса Сторми Дениелсга пул тўлашда Trump Organization молиявий ҳужжатларини сохталаштиргани бўйича ҳукм 10 январ куни эълон қилинади. Тегишли ҳужжат 3 январ куни Ню-Йорк судининг электрон маълумотлар базасида эълон қилинди.

Қайд этилишича, Трамп судда шахсан ёки онлайн тарзда чиқиш қилиши мумкин. Ҳужжатда таъкидланганидек, 20 январ куни Трампнинг инаугурацияси олдидан ҳукм чиқариш қарори «қасамёддан кейин судланувчи президентлик дахлсизлигига эга бўлиши» билан боғлиқ.

Аввалроқ, 16 декабр куни Ню-Йорк суди Трампга нисбатан унинг актриса Сторми Дениелс билан муносабати бўйича чиқарилган айблов ҳукмини бекор қилишдан бош тортган эди. 

Айбловга кўра, Трамп 2006 йилда актриса Сторми Дениелс билан яқин муносабатларда бўлган, 2016 йилда эса унинг адвокати Майкл Коэн маълумотларни ошкор этмаслик тўғрисидаги келишув эвазига актрисага 130 минг доллар тўлаган. Президентликка сайланганидан сўнг, Трамп адвокатининг молиявий харажатларини қоплайди ва буни юридик тўловлар сифатида яширади. Чекларнинг умумий миқдори 420 минг долларни ташкил этган.

Май ойида ҳакамлар ҳайъати Трампни молиявий фирибгарликда айбдор деб топди. Сайланган президентнинг ўзи бу уюштирилганини, унинг ортида ҳозирги давлат раҳбари Жо Байден турганини ва у ўтган сайловларда ўзининг асосий рақибидан шу йўл билан қутулмоқчи эканлигини айтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг