Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

 «Тошкент – Самарқанд» тезюрар поезд йўлини қуриш бўйича ТИАни ишлаб чиқиш бошланди

 «Тошкент – Самарқанд» тезюрар поезд йўлини қуриш бўйича ТИАни ишлаб чиқиш бошланди

2024 йил 24 декабр куни  «Ўзбекистон темир йўллари» Жанубий Кореянинг «Saman Corporation» компанияси билан «Тошкент – Самарқанд» янги тезюрар темир йўлининг техник-иқтисодий асослари (ТИА)ни тайёрлашни бошлади.

Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўл компанияси матбуот хизмати маълум қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа мамлакат транспорт тизимини модернизация қилишга қаратилгани, янги магистрал икки йирик шаҳар ўртасидаги қатнов вақтини сезиларли даражада қисқартириши ҳамда йўловчиларга қулайлик ва транспорт хизматлари сифатини ошириши таъкидланди.

Томонлар ушбу ташаббуснинг минтақалараро алоқаларни яхшилаш, йўловчилар оқимини кўпайтириш ва тезюрар поездлар қатновиникўпайтиришда муҳимлигини таъкидладилар. Лойиҳанинг амалга оширилиши республиканинг иқтисодий ривожланишини мустаҳкамлашга ёрдам беради ва Ўзбекистон транспорт саноатини янги босқичга олиб чиқади.

Музокаралар натижасида лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш жараёнини тезлаштирадиган ишчи гуруҳ тузишга қарор қилинди.

Эслатиб ўтамиз жорий йил 25 сентябрда Самарқандда бўлиб ўтган Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилари кенгашининг тўққизинчи йиллик йиғилишида Президент Мирзиёев «Тошкент – Самарқанд», «Самарқанд – Навоий – Бухоро» йўналишларида тезюрар поездлар учун янги темир йўл қуриш лойиҳалари амалга оширилишини айтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг