Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги йил байрамида ўзбекистонликлар қанча дам олади?

Янги йил байрамида ўзбекистонликлар қанча дам олади?

Фото: Xabar.uz

“Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги Президент қарори (452-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январ – шанба кунидан 2 январ – пайшанба кунига кўчирилди ҳамда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Янги йил байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

-28 декабр (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни);

-29 декабр (якшанба) — умумий дам олиш куни;

-30 декабр (душанба) — қўшимча дам олиш куни;

-31 декабр (сешанба) — қўшимча дам олиш куни;

-1 январ (чоршанба) — Янги йил байрами;

-2 январ (пайшанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг