Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ток уришидан вафот этган боғча тарбияланувчиси иши бўйича қўшимча маълумот берилди

Ток уришидан вафот этган боғча тарбияланувчиси иши бўйича қўшимча маълумот берилди

Мактабгача таълим муассасида икки ёшли бола ток уриши оқибатида вафот этган ҳолати бўйича хабар берилган эди.

РШТЁИМ Бухоро филиалининг қўшимча қилишича, 2025 йил 28 март куни соат 16:40 да хусусий болалар боғчаси ходимлари томонидан 2023 йилда туғилган ўғил боланинг жасади йўловчи машинасида олиб келинган. Боғча ходимларининг сўзидан: бола электр кабелини ушлагандан сўнг ҳушдан кетиб, контактга киришмаган. 

Шу вақтнинг ўзида шаҳар ИИБ 102-навбатчиси 6-оператор Жалоловга тиббиёт ходимлари томонидан хабар берилган.

Тегишли барча мутахассислар кўруви ҳамда текширувлар хулосаларига асосланиб, 2025 йил 28 март куни соат 16.43 да «биологик ўлим» ҳолати қайд қилинган.

РШТЁИМ Бухоро филиали бош шифокори Муҳсин Ражабовнинг билдиришича, бола ўлим ҳолати билан касалхонага келтирилган ва бу ҳақда зудлик билан ички ишлар органларига хабар берилган.

-  РШТЁИМ Бухоро филиалига ток урушидан жабрланган 1,5 ёшли ўғил бола ўлим ҳолати билан икки нафар аёл мураббий томонидан келтирилди. Биз бу вазиятда болага ҳеч қандай кўмак бера олмаслигимиз аён. Зудлик билан ички ишлар органларига қўнғироқ қилинди ва бу ҳақда акт тузилди, -деди Муҳсин Ражабов.

Бухоро вилоят прокуратураси ахборот хизмати раҳбарининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ҳолат юзасидан Бухоро туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшурув ўтказилмоқда. Якуни бўйича тегишли қарор қабул қилинади.

Айни пайтда Бухоро туманидаги  ЯТТ Холбоева Ўлмас Узоқ қизи оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида бўлган журналист ва блогерлар ташкилот раҳбари билан боғланолишмади. Боғча боласи ток уришидан жабрлангандан кейин унинг шифохонага олиб кетилгани ва ҳолат юзасидан  оиласига хабар берилмагани оғриқли савол бўлиб қолмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг