Бухорода боғча боласи ток уриши оқибатида вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Бухорода вилоятидаги хусусий мактабгача таълим ташкилотларининг бирида бир ярим ёшли тарбияланувчи ток уриши оқибатида вафот этганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур хабарни тасдиқлаб, айни пайтда ҳолат назоратга олингани ва тезкор ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Дастлабки маълумотда жорий йилнинг 28 март куни Бухоро туманида жойлашган ЯТТ Холбоева Ўлмас Узоқ қизи оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 2023 йилда туғилган тарбияланувчи Ш.Ш.нинг вафот этганлиги аниқланди.
«ИИБ томонидан боланинг ўлим сабаблари юзасидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз», – дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter