Башар Асадга суиқасд уюштирилди
Суриянинг собиқ президенти Башар Асадни Москвага келганидан сўнг заҳарламоқчи бўлишди, деб хабар берди Британиянинг The Sun газетаси.
«2024 йилнинг 30 декабрида 59 ёшли Башар Асаднинг саломатлиги тўсатдан ёмонлашган. Унда кучли йўтал ва бўғилиш кузатилган ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг унинг аҳволи ўнгланган. Асадга суиқасд қилинди дейишга асос бор, чунки текширувлар унинг танасида заҳар борлигини кўрсатди», — деб ёзди The Sun.
Эслатиб ўтамиз, Дамашқни эгаллаётган исёнчилардан қочган Башар Асад Москвага 2024 йил 8 декабр кечки пайт етиб келган. Шу куни Сурияда Асад тузуми ағдарилгани эълон қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter