Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Индонезияда судялар иш ташлаш эълон қилди

Индонезияда судялар иш ташлаш эълон қилди

Иллюстратив фото

Индонезияда суд хизматчилари иш ташлаш эълон қилиб, 7 октябрдан 11 октябрга қадар таътилга чиқиб кетишди.

Воқеа юзасидан мамлакатнинг сайланган президенти Прабово Субианто баёнот қилиб, лавозимида иш бошлаши билан судяларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва моддий рағбатлантириш чораларини қайта кўриб чиқишга ваъда берди, бу ҳақда Media Indonesia нашри ёзмоқда.

Суд ҳамжамияти вакилларининг айтишича, замонавий Индонезияда судялар оқлаб бўлмас даражада ижтимоий паст мақомга эга ва меҳнати учун уларга кам ҳақ тўланмоқда. Таъкидланишича, 12 йилдан буён судяларнинг маошлари оширилган эмас, агар ўтган асрнинг 90-йилларида уларнинг маоши кичик суд ходиминикидан икки баравар юқори бўлган бўлса, ҳозир иш ҳақлари тенглашган.

«Судяларнинг турмуш фаровонлиги сифати яхшиланиши тарафдориман, судялар жуда мустақил ва ўз вазифаларини имкон қадар яхши бажаришлари шарт», — деди судялар ўртасида коррупция даражаси бевосита уларнинг даромади ва мавқеига боғлиқлигини таъкидлаган Прабово Субианто.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг