Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда вафот этган россиялик журналист «иш»и ортидан 4 киши қамоққа олинган

Тошкентда вафот этган россиялик журналист «иш»и ортидан 4 киши қамоққа олинган

Ўтган йилнинг октябрида Тошкентдаги меҳмонхоналарнинг бирида таътил ўтказиш учун келган россиялик журналист Инесса Паперная, унинг ҳамроҳи Радченко Максим ҳамда 48 ёшли ўзбекистонлик Х.Н. номаълум газдан заҳарланиб вафот этгани хабар қилинган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят ишини қўзғатилган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг xabar.uz’га билдиришича, айни пайтда мазкур иш доирасида 4 нафар гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳибсга олинганлар орасида меҳмонхона эгаси, иситиш қозони сотувчилари ва чилангар бор.

Дастлабки хулосаларга кўра, меҳмонхонада ўрнатилган иситиш қозони экспертиза текшируувлари натижасида эскирганлиги аниқланган. Бундан ташқари, ўрнатиш вақтида ундан қисмлар олиб ташланган, бу эса углерод оксиди (ис гази) оқиб чиқишига ва меҳмонларнинг ўлимига сабаб бўлган.

«Тергов давом этмоқда», – дейди БП матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг