Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна бир тоифа бюджет ходимларининг маошлари 15 фоизга оширилди

Яна бир тоифа бюджет ходимларининг маошлари 15 фоизга оширилди

Президентнинг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-230-сон фармони билан ўтган йили 12 августда қабул қилинган иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни оширишга доир 108-сон фармонга тегишлича ўзгартириш ва қўшимча киритилди.

Унга кўра, эндиликда бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари билан биргаликда фармацевтика ходимларининг ҳам ойлик маошлари 15 фоизга оширилади. 

Эслатиб ўтамиз, ПФ-108-сон фармонда 2024 йил 1 октябрдан бошлаб бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, «Мурувват» интернат уйлари, «Меҳрибонлик» ва Болалар уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдорини 15 фоизга ошириш белгиланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг