Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Financial Times 2025 йил учун ўз прогнозларини эълон қилди. Бизни нималар кутмоқда?

Financial Times 2025 йил учун ўз прогнозларини эълон қилди. Бизни нималар кутмоқда?

Фото: Financial Times

Financial Times 2025 йил учун ўз прогнозларини эълон қилди.

Хўш, бизни нималар кутмоқда:

  • Украина ва Россия ўртасида тинчлик сулҳи тузилади. Украинанинг НАТОга аъзолик масаласи очиқлигича қолади;
  • Трамп янги тариф урушини бошлайди. АҚШга импорт қилинадиган маҳсулотлардан 10 фоиздан кам бўлмаган бож ундирилади;
  • Биткоин қиймати $200 мингга чиқади;
  • АҚШда фоиз ставкалари ҳозирги ҳолатида қолади ёки йил охирига бориб кўтарилади;
  • Макрон Франция президентлигини сақлаб қолади;
  • Технонаҳанглар — Alphabet, Amazon, Apple, Microsoft, Nvidia ва Tesla инқирозга учрамайди;
  • Хитой экспорти арзонлашишда давом этади;
  • Илон Маск ва Доналд Трамп муносабатларига путур етмайди;
  • Германия давлат қарзларига чекловларни юмшатади;
  • Облигациялар бозори қуламайди;
  • Эроннинг ядровий объектларига Исроил ва АҚШ зарба бермайди;
  • Электромобилларнинг жаҳон савдоси 25 фоиздан ошмайди;
  • Президент Милей Аргентинада валюта назоратини бекор қилади;
  • Судандаги уруш давом этади;
  • Кундалик турмушда фаол қўлланиладиган сунъий интеллект-агентлар пайдо бўлади;
  • Компакт-дисклар винил пластинкалари «ўринбосари» сифатида қайта туғилмайди.

Ўтган йили нашрнинг 22 та прогнозидан фақат учтаси нотўғри чиққан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг