Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Грузияда вазирлар ва депутатларнинг маошлари салкам икки баравар оширилди

Грузияда вазирлар ва депутатларнинг маошлари салкам икки баравар оширилди

Фото: Wikipedia

2025 йилнинг 1 январидан Грузия парламенти депутатларининг маошлари салкам икки баравар оширилди. Бу ҳақда NEWSGEORGIA хабар берди.

Янги йилдан парламент депутати ойига 8 250 лари олади. Бу тахминан 3 минг АҚШ долларига тенг. Депутатнинг маоши шу пайтгача 4 624 лари эди.

Парламент спикерининг ойлик иш ҳақи 6 260 ларидан 10 минг ларигача оширилди. Бу тахминан 3,6 минг долларни ташкил этади. Парламент қўмиталари раислари ва фракциялар раҳбарларига сал камроқ — 3,3 минг доллардан тўланади.

Ҳукумат амалдорларининг маошлари ҳам оширилди. 1 январдан бош вазир 13 300 лари (4 800 доллар атрофида), вазирлар 11 305 лари (4 минг долларга яқин) маош олади.

Эслатиб ўтамиз, Михаил Кавелашвили 2024 йилнинг 29 декабрида Грузия президенти сифатида иш бошлади. У мамлакат тарихида умумхалқ овози билан эмас, балки парламент томонидан сайланган илк президентга айланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг