Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аҳолига 15 трлн сўмлик ижтимоий нафақалар тўланди

Аҳолига 15 трлн сўмлик ижтимоий нафақалар тўланди

Фото: «Xabar.uz»

2024 йилда жами 14 962,7 млрд сўмлик ижтимоий нафақалар орқали 2,6 млн бенефициарлар (2 млнга яқин оилалар ҳамда 600 мингдан ортиқ шахслар) ижтимоий ҳимоя тизими билан қамраб олинди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий  агентлиги маълум қилди.

Жумладан:

  • 1 269,8 минг кам таъминланган оилаларга - 7 379,4 млрд сўмлик болалар нафақаси ва моддий ёрдам;
  • Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятлари айрим ҳудудларида яшовчи 37,3 минг оилага – 17,9 млрд сўмлик бир марталик моддий ёрдам;
  • 155,1 минг оилага – яқин қариндошлари вафот этиши сабабли 241,6 млрд сўм дафн маросимлари учун ёрдам;
  • 437,5 минг оилага фарзанд туғилиши муносабати билан – 311,8 млрд сўмлик моддий ёрдам;
  • 6 686,6 млрд сўмлик ижтиомий нафақалар орқали иш стажига эга бўлмаган ва меҳнатга лаёқациз – 696,8 минг шахслар қамраб олинди:
  • 307,7 минг шахс ногиронлик нафақаси;
  • 167,1 минг 18 ёшгача бўлган болаларга ногиронлик нафақаси;
  • 84,6 минг кексага ёшга доир нафақа;
  • 74,5 минг парваришлаш билан банд бўлганларга парвариш нафақаси;
  • 55,9 минг оилага боқувчисини йўқотганлик нафақаси.

Шунингдек, 2024 йил май ойидан бошлаб 7,3 минг ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса фуқаролар учун - 34,2 млрд сўмлик моддий ёрдамлар тўлаб берилди.

Энерготарифлар ислоҳотларининг кам таъминланган оилаларга таъсирини камайтириш мақсадида 1,1 млн оилага 291,3 млрд сўмлик моддий ёрдамлар ва базавий миқдордан ошган қисми учун 0,5 млрд сўмлик компенсациялар тўлаб берилди.

Шунингдек, кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлаб бериш бўйича аризани электрон шаклда юбориш имкони яратилиши орқали 77 мингга яқин оилаларга биринчи марта нафақалар тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг