Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Грузиянинг собиқ президенти Зурабишвили янги иш топди

Грузиянинг собиқ президенти Зурабишвили янги иш топди

Фото: Instagram/salome_zourabichvili

Саломе Зурабишвили АҚШнинг Аризона университети қошидаги Маккейн институти ходимига айланди.

Институтнинг ўз сайти ва ижтимоий тармоқлардаги эълонига кўра, Грузиянинг 72 ёшли собиқ президенти мамлакатини янги сайловлар ва ривожланишнинг демократик йўлига бошлаш учун ўз дипломатик, етакчилик ва сиёсий тажрибасидан фойдаланади.

Институтга 2012 йилда сенатор Жон Маккейннинг президентлик кампаниясидан қолган пуллар билан асос солинган.

Ташкилотнинг собиқ ҳомийлари:

  • Жорж Сорос;
  • SpaceX;
  • Саудия Арабистони ва Дания ҳукуматлари.

Институтнинг ошкор этилган мақсадлари — демократик қадриятларни илгари суриш ва янги етакчиларни ўқитиш.

Грузиянинг бешинчи президенти Саломе Зурабишвили 2024 йил 29 декабрда президент қароргоҳини тарк этишга розилик бериб, «легитимликни ўзи билан олиб кетиши» ҳақида баёнот берди. 2025 йил 1 январдан эса Грузия парламенти депутатлари ва ҳукумати аъзоларининг маошлари сезиларли равишда оширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг