Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Узоқ йиллар қидирилган ўзбекистонлик собиқ мансабдор Туркияда қўлга тушди

Узоқ йиллар қидирилган ўзбекистонлик собиқ мансабдор Туркияда қўлга тушди

Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда жорий йилда Туркияда қўлга олинган, 2011-2013 йилларда банк-молия хусусий секторида юқори лавозимларда ишлаган, жиноий уюшма ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, ўзгаларнинг мулкини жуда кўп миқдорда ўзлаштириш, фирибгарлик, сохта тадбиркорлик  каби  бир қатор жиноятларни содир этганликда гумонланяпти.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабарига кўра, 1951 йилда туғилган Жафарова Хатича Мусаевна Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди.

Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралмоқда.

«Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади», – дейилади Бош консулхона хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг