Қозоғистонда Telegram офиси очилади
Қозоғистон рақамлаштириш вазири Жаслан Мадиевнинг айтишича, Telegram ушбу мамлакатда ўз офисини очади.
«Telegram билан унинг офисини очиш ва вакилини тайинлаш бўйича келишувга эришилиб, контент назоратини ошириш йўлида муҳим қадам ташланди», — деди вазир.
Мадиевнинг таъкидлашича, Қозоғистон рақамлаштириш вазирлиги зудлик билан ноқонуний контентни ўчириш ва бузғунчи каналларни блоклаш бўйича мессенжер билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter