Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоий ИЭСда ёнғин содир бўлди

Навоий ИЭСда ёнғин содир бўлди

Скриншот

Бугун, 5 январь куни соат 14:29 да Навоий ИЭСдаги 12-сонли трансформаторда ёнғин содир бўлган.

Ушбу ёнғин Навоий ИЭС Ёнғин хавфсизлиги хизмати ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан соат 14:49 да қуршаб олиниб, тўлиқ бартараф этилган.

Қайд этилишича, ёнғин энерготизимга (электр таъминотига) салбий таъсир қилмаган.

«Ёнғин натижасида тўхтатилган энергоблок ўрни захира қувватлари ҳисобидан таъминланди. Истеъмолчиларга электр энергияси барқарор етказиб берилмоқда.

Ёнғин натижасида жабрланганлар йўқ.

Айни пайтда станция барқарор ишламоқда», – дейилади расмий хабарда.

Ҳозирги вақтда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг