Ёнаётган Лос-Анжелес: 5 киши ҳалок бўлди, зарар миқдори 50 млрд доллардан ошди
Лос-Анжелес округи (Калифорния, АҚШ)да рўй берган ёнғинларда камида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда округ шерифи Роберт Луна ABC телекомпаниясига маълум қилди.
Калифорния ўт ўчириш хизмати маълумотларига кўра, Лос-Анжелесдаги ёнғинлар умумий майдони 10 минг гектардан ошган ва тинмай ўсиб боряпти. Мингдан зиёд бино-иншоот оловда кул бўлган. Ҳудуддаги 930 мингдан зиёд истеъмолчи электрсиз қолган.
AccuWeather консултация компанияси Лос-Анжелесдаги ёнғинлардан кўрилган зарар ва иқтисодий йўқотишлар 52-57 млрд долларга етишини ҳисоблаб чиқди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter