Гренландиядаги АҚШ ҳарбий базаси Вашингтондан Москвага яқинроқ
АҚШ 1950-йиллардан буён Гренландияда ўзининг энг шимолий ҳарбий базасига эга — бу илгари Туле авиабазаси номи билан танилган Питуффик фазовий базаси.
Ҳозир бу ерда 200 нафарга яқин америкалик ҳарбий хизмат қилмоқда. Уларнинг асосий вазифаларидан бири — баллистик ракеталар учирилганини аниқловчи тизимни бошқариш.
Доналд Трамп жуда катта қизиқиш билдираётган Гренландия қулай жойлашуви сабабли АҚШ учун стратегик аҳамиятга эга: Европадан Шимолий Америкага энг қисқа йўл шу орол орқали ўтади.
Бундан ташқари, Питуффик Вашингтондан кўра Москвага яқинроқ жойлашган. Маълумотларга кўра, бу ердан Россия пойтахтигача масофа — 2335 мил (3 757 километрдан зиёдроқ), АҚШ пойтахтигача — 2 344 мил (3 772 километрдан кўпроқ).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter