Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Замонавий Дон Кихот»: Трамп шамол парракларига қарши

«Замонавий Дон Кихот»: Трамп шамол парракларига қарши

Фото: Pexels

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп иккинчи муддати давомида шамол станциялари қурилишига қарши қаттиқ курашмоқчи, деб хабар берди Energy Connects портали.

У Оқ уйга кирган илк куниёқ шамол парраклари қурилишига қарши фармонни имзоламоқчи. Шамол энергетикасига миллиардлаб доллар сармоя тикилган лойиҳалар тақдири савол остида қолади.

«Биз шундай сиёсат юритамизки, унда биттаям шамол заводи (станцияси) қурилишига рухсат берилмайди», — деди Трамп Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида ўтказилган матбуот анжуманида.

Трампнинг фикрича, шамол электр станциялари ўта қиммат ва атроф-муҳитга серзиён энергия манбаидир. Сиёсатчи сўзига исбот қилиб Ню-Жерси соҳилларидаги 200 та шамол турбинасини келтирди: «Улар мамлакатимизни ифлослантирмоқда. Уларга ҳеч кимга керак эмас ва улар жуда қиммат».

Доналд Трамп шамол парракларини азалдан ёқтирмайди. Масалан, у Шотландиядаги ўзига қарашли голф майдонига кўриниб турадиган жойда шамол станцияси қурилишига қарши курашганида шамол парраклари «саратон хасталигини келтириб чиқаради», деганди.

«Трамп мамлакатимизнинг электрга эҳтиёжи нечоғлиқ даражадалигини тушунмайди, ўзига тегишли ерларда шамол парракларининг кўриниб туришини ёқтирмайди, шунинг учун ҳам шамол энегетикасига қарши», — деди Орегон штатилик демократ-сенатор Рон Уайден.

Эслатиб ўтамиз, Гавайи штатида янги қурилиш қоидалари жорий этилганидан сўнг айрим шамол парраклари фаолиятини тўхтатиш режалаштирилган. Маҳаллий аҳоли бош оғриғи, уйқусизлик ва юрак хуружи каби касалликлар кўпайиб кетганидан шикоят қила бошлагач янги қоидалар қабул қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг