Тошкент шаҳрида икки кўчанинг бир қисми вақтинча ёпилади
Жорий йилнинг 15 июл куни соат 00:00 дан бошлаб Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги икки кўчанинг бир қисмида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.
Жумладан, Темур Малик – Боғишамол кўчалари чорраҳасидан Темур Малик кўчаси бўйлаб, Темур Малик – Султония кўчалари чорраҳасигача ҳамда Темур Малик – Буюк Ипак йўли кўчалари чорраҳасидан Буюк Ипак йўли кўчаси бўйлаб, Буюк Ипак йўли – Шукур Бурхонов кўчалари чорраҳасигача бўлган йўл ҳаракат учун ёпилади.
Аҳолидан юқоридаги суратда кўрсатилган айланма йўллардан фойдаланиш сўралмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter