Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда АЭС қурилиши қанча одамни иш билан таъминлаши айтилди

Қозоғистонда АЭС қурилиши қанча одамни иш билан таъминлаши айтилди

Фото: Pixabay

Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев мамлакатдаги АЭС қурилиши лойиҳаси қанча одамни иш билан таъминлашини маълум қилди.

Вазирга кўра, атом электр станцияси қурилиши лойиҳаси доирасида 2030 йилда 5 мингга яқин одам иш билан таъминланади, қурилиш чўққисига чиққан 2032 йилда ишчилар сони 10 минг нафарга етади.

«Лойиҳанинг эксплуатация босқичида камида 2000 кишининг бандлиги таъминланади», — деди Сатқалиев.

Аввалроқ ушбу вазирлик АЭС қурилиши ўртача 10 йил давом этиши ва кадрлаш тайёрлаш учун махсус дастур ишлаб чиқилишини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг