Тўқаев Назарбоевнинг Путин билан учрашувларига изоҳ берди
Қозоғистон раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатнинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путин билан учрашувларига изоҳ берди. Бу ҳақда Tengrinews.kz ёзган.
“Яқинда биринчи президентнинг Владимир Путин билан Москвадаги учрашуви турли талқинларга сабаб бўлди. Расмий истеъфодан кейин беш йил ўтиб бундай учрашувнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида чалкашликлар пайдо бўлди ва Қозоғистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари билан боғлиқ фитна назариялари вужудга келди. Сизнинг фикрингиз: бундай учрашувлар нима учун ва кимга керак?” – деб сўраган журналист Тўқаевдан.
“Бу Нурсултон Назарбоевнинг Владимир Путин билан иккинчи учрашуви, куз бошидаги биринчи учрашув ҳақида матбуотда хабар берилмаган, шекилли. Улар эски дўстлар ва ҳамкасблар сифатида учрашишади”, — дея жавоб берди Тўқаев.
Унинг сўзларига кўра, учрашувлар ташаббускори Нурсултон Абишевич бўлиб, собиқ раҳбар учун бу ниҳоятда муҳим.
“Биз унинг Қозоғистон ССР Вазирлар Кенгашининг собиқ раиси, партия раҳбари, кейин эса суверен Қозоғистон президенти сифатида Кремл билан маънавий ва сиёсий жиҳатдан чамбарчас боғланганини унутмаслигимиз керак. У Москвада хизмат сафарларида, қурултой ва пленумларда, ишчи ва расмий ташрифлар билан бўлган”, — дея қўшимча қилди Президент.
Шунингдек, Тўқаев Нурсултон Назарбоевнинг узоқ муддатли президентлик даврида камчиликлар бўлганини таъкидлаган эди.
“Истеъфога чиққан, аммо Хавфсизлик Кенгашининг раислигида қолганидан сўнг, очиғини айтганда, у бош вазир, Миллий банк раиси, вазирлар, ҳокимлар иштирокида доимий равишда йиғилишлар ўтказиб турди. Бу қўшҳокимиятчилик ҳақидаги гап-сўзларга сабаб бўлди"- деди Тўқаев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter