Тўқаев давлатни парламент бошқаришига муносабат билдирди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев «Ана тили» газетасига интервю берди. Журналист президентдан Қозоғистон давлат бошқарувининг парламент тизимига ўтиши қанчалик ҳаётга яқин, деб сўради.
Тўқаевнинг айтишича, давлатни бошқаришнинг парламент тизими, албатта, яшашга ҳақли, бироқ у собиқ иттифоқ мамлакатларига ҳозирча наф келтирган эмас.
«Грузиядаги сўнгги воқеалар ушбу хулосамга яққол мисол. Давлат бошқарувининг сиёсий тизимини танлаш ўта масъулиятли, кабинетда ўтириб эмас, фақат умумхалқ референдуми йўли билан қабул қилинадиган қарор. Менинг «Кучли Президент – Нуфузли Парламент – Ҳисобдор Ҳукумат» концепциям Қозоғистон сиёсий тизими учун энг мақбул ечим эканига ишончим комил. Бироқ уни ҳаётга тўлақонли татбиқ этиш учун биз ҳали кўп тер тўкишимиз керак. Бошқарувнинг президентлик шакли ҳозир ва яқин келажакда Қозоғистон учун энг яхшиси эканига ишонаман», — деди Тўқаев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter