Ўзбекистон: Спорт юлдузлари ватани!
Юртимиз жаҳонга кўплаб спорт юлдузларини тақдим қилмоқда. Олимпия ўйинларидаги шоҳсупалар, жаҳон чемпионатларидаги ғалабалар, шахмат оламидаги мутлақ ҳукмронлик... Буларнинг барчаси Ўзбекистон спортининг юксак салоҳиятини намойиш этаётгани шубҳасиз.
Сиз ҳам ушбу юлдузлар қаторидан жой олишни орзу қиласизми? Ёки бўлғуси чемпионларни тарбиялашни мақсад қилганмисиз? Унда my.gov.uz портали сизга кўмакчи бўлади!
Порталда спорт соҳасига оид кўплаб хизматлардан фойдаланишингиз мумкин!
Спортчилар учун:
Спорт унвонлари ва разрядларини олиш: Маҳоратингизни тасдиқловчи расмий ҳужжатларга эга бўлинг!
Спорт паспортини олиш: Фаолиятингизни расмийлаштиринг ва имтиёзлардан фойдаланинг!
Спорт унвонини текшириш: Унвонингизнинг ҳақиқийлигини осонгина текшириб кўринг.
Спорт имтиёзларини текшириш: Қонуний имтиёзларингиз ҳақида маълумотга эга бўлинг.
Мураббийлар ва ҳакамлар учун:
Ҳакамларга малака тоифасини бериш: Профессионал ҳакам сифатида фаолият юритиш учун ариза топширинг.
Тренер-ўқитувчилар учун олий малака тоифасини олиш: Малакангизни оширинг ва юқори даражадаги мутахассисга айланинг!
Ёш спортчилар учун:
Спорт мактабларига онлайн ариза бериш: Ўзингизга мос спорт мактабини танланг ва онлайн ариза топширинг!
my.gov.uz орқали орзуларингиз сари қадам ташланг!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter