Ҳиндистонда қутурган фил одамлар тўдасига ҳужум қилди
Ҳиндистондаги фестивалда ғазабланган фил маҳаллий аҳолига ҳужум қилди. Бу ҳақда NDTV хабар бермоқда.
«Камида 17 киши жароҳатланган, улардан бири оғир аҳволда», — дейилади хабарда.
Нашр маълумотларига кўра, воқеа Керала штатининг Малаппурам туманида ҳар йили ўтказиладиган фестивал вақтида юз берган. Эълон қилинган кадрларда майдонда камида бешта фил бўлганини кўриш мумкин. Улардан бири тўсатдан оломон орасига кириб бориб, бир кишини хартуми билан ушлаб олган ва у ёқдан-бу ёққа силкита бошлади.
Ҳодисадан кейин жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Қайд этилишича, одамлар олган жароҳатларнинг аксарияти ҳайвоннинг ҳаракатлари туфайли пайдо бўлган талотўп натижасида юзага келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter