«Ҳимоя ордери»ни олишга my.gov.uz орқали ариза топшириш йўлга қўйилди
Энди тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар my.gov.uz портали орқали «Ҳимоя ордери»ни олиш учун онлайн ариза топширишлари мумкин.
Мурожаат профилактика инспекторига тақдим этилган вақтдан бошлаб 24 соат ичида кўриб чиқилади.
Ҳимоя ордери зўравонлик содир этган шахсга нисбатан бир қатор чекловлар қўяди. Бунга: тазйиқ ва зўравонлик содир этишни тақиқлаш; зўравоннинг жабрланувчи билан алоқасини тақиқлаш; жабрланувчи ва зўравоннинг бир хонада бўлишини тақиқлаш; зўравон зиммасига жабрланувчининг даволаниш, етказилган моддий ва маънавий зарарини қоплаш мажбуриятини юклаш; зўравоннинг қурол сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини чеклаш кабилар киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter