Дунёдаги энг фаол вулқонлардан бири уйғонди
Гавайи архипелагининг энг катта оролида жойлашган Килауэа вулқони уйғонди, деб хабар берди АҚШ геология хизмати (USGS).
Килауэа — дунёдаги энг фаол вулқонлардан бири.
Бу Килауэанинг 2020 йилдан буён олтинчи марта отилиши. Олдинги отилишлари бир ҳафтадан бир йилгача давом этган.
Вулқон Миллий боғ ёпиқ зоналарида жойлашгани боис лава оқими одамлар ва аҳоли масканларига хавф солмайди. Бироқ сув буғлари, карбонат ангидрид гази ва олтингугурт диоксиди, айниқса, шамол кучайса, хавфли бўлиши мумкин. Ҳудудда қизил авиация коди эълон қилинган, яъни айрим авиапарвозлар бекор қилиниш хавфи остида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter