Беларусда президент сайлови қачон ўтиши маълум бўлди
Беларусда президент сайлови 2025 йилнинг 26 январида бўлиб ўтади. Бу ҳақда «БелТА» агентлиги хабар берди.
Президент сайлови муддати ҳақидаги қарор Вакиллар палатаси (парламент қуйи палатаси) мажлисида, Марказий сайлов комиссияси раиси Игорь Карпенко иштирокида қабул қилинган.
Беларуснинг амалдаги президенти Александр Лукашенко ҳозирча номзодини кўрсатган эмас. Агар ўз номзодини қўйса, бу унинг учун еттинчи сайлов кампанияси бўлади.
Александр Лукашенко 30 йил (1994 йил)дан буён Беларусни бошқариб келмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter