Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқаро олимпия қўмитаси президенти сайлови санаси ва номзодлар эълон қилинди

Халқаро олимпия қўмитаси президенти сайлови санаси ва номзодлар эълон қилинди

Фото: Twitter/iocmedia

2025 йилнинг 20 март куни Грецияда Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти сайлови ўтказилади. Жаҳондаги энг йирик спорт ташкилоти раҳбарлиги учун етти номзод ўртасида кураш кечади.

ХОҚ матбуот хизмати номзодлар рўйхатини эълон қилди:

  • Себастян Коу (World Athletics раҳбари);
  • Хуан Антонио Самаранч-кичик (ХОҚ вице-президенти);
  • Давид Лапартен (Халқаро велосипедчилар иттифоқи раҳбари);
  • Файсал ибн Ҳусайн (Иордания шаҳзодаси, ХОҚ ижроқўми аъзоси);
  • Кирсти Ковентри (ХОҚ ижроқўми аъзоси, сузиш бўйича икки карра олимпия чемпиони);
  • Йоҳан Элиаш (Халқаро чанғи спорти федерацияси раҳбари);
  • Моринари Ватанабе (Халқаро гимнастика федерацияси раҳбари).

Юқоридаги номзодлар Грецияда 18–21 март кунлари бўлиб ўтадиган Халқаро олимпия қўмитасининг 114-сессияси доирасидаги сайловда президентлик учун курашади. Унгача ҳар бир номзод 30 январда Лозанна (Швейцария)даги ёпиқ учрашувда ўз дастурлари тақдимотини ўтказади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг