Абдуқодир Ҳусановнинг АПЛ клубига ўтиши аниқ бўлди
У АПЛда ўйнайдиган илк ўзбекистонликка айланади.
Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га ўтиши ҳал бўлди, деб ёзди таниқли инсайдер Фабрицио Романо.
«Манчестер Сити» 20 ёшли ҳимоячи учун «Ланс»га 40 млн евро тўлайди. Яна бонуслар ҳам бўлади.
Абдуқодир дам олиш кунлари тиббий кўрикдан ўтади ва АПЛ клуби билан 2029 йил июнигача шартнома имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, «Ланс» Ҳусановни 2023 йил июл ойида «Энергетик-БГУ»дан 100 минг еврога сотиб олганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter