АҚШда оммавий тадбир вақтида отишма содир бўлди
АҚШда футбол жамоаси шарафига ўтказилган парадда содир бўлган отишмадан 20 дан ортиқ киши жароҳатланди.
Суперкубок ғолиблари шарафига парад бўлиб ўтаётган Канзас-Сити шаҳрида отишма бўлди. Натижада 22 киши жабрланди.
«Бир киши ҳалок бўлгани тасдиқланди. Ўқдан жароҳат олганларнинг умумий сони 22 нафарга етди», — деди шаҳар полицияси бошлиғи Стейси Грейвс.
Қайд этилишича, қурбонлар орасида 8 нафар бола ҳам бор.
Гравес, шунингдек, уч кишининг ҳибсга олинганини айтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter