Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Канадада Ўзбекистон Бош консулхонасини очиш режалаштириляпти

Канадада Ўзбекистон Бош консулхонасини очиш режалаштириляпти

Жамоатчилик муҳокамаси учун қўйилган 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида Канада, Бразилия ва Америка қитъасининг бошқа етакчи ҳамкор мамлакатлари билан кенг қамровли ҳамкорлик алоқаларини яна-да чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш масаласи кўтарилган.

Жумладан, 2025 йил якунига қадар Канадада Ўзбекистон Бош консулхонасини очиш режелаштирилмоқда.

Шунингдек, Канада, Бразилия, Куба билан сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундларини ташкил этиш ҳамда шу каби етакчи давлатларнинг салоҳиятли компанияларини Ўзбекистонга жалб қилиш орқали қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва турли иқтисодий тадбирлар ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ҳужжат лойиҳасида Куба билан соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ҳамда Лотин Америкасида қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожланган мамлакатларнинг мутасадди вазирлик ва давлат идоралари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ўзаро тажриба алмашиш мақсад қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг