Абдулла Арипов давлат чегараси бўйича икки қўшни давлат бош вазирлари билан учрашди
Бугун, 8 январь куни Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Томонлар ушбу учрашув уч давлат раҳбарлари ўртасида давлат чегараси масалалари бўйича аввал эришилган келишувлар доирасида ўтказилаётганини, улар ҳамкорлик ва минтақавий интеграцияни мустаҳкамлаш истагини доимо қўллаб-қувватлаб келаётганини таъкидладилар.
Бош вазирлар савдо, логистика, сув-энергетика, маданий-гуманитар алоқалар каби муҳим йўналишларда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун давлатлар катта салоҳиятга эга эканини таъкидлашди. Ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисми, уларнинг фикрича, трансчегаравий ва минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш бўлиб, бу мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш учун восита ҳисобланади.
Бундан ташқари, учрашувда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация қилиш ва «Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегараси тўғрисида»ги шартнома учун ратификация ҳужжатлари алмашиш жараёни якунлангани қайд этилди.
Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги 2024 йил 4 декабрдаги давлат чегараси тўғрисидаги битимда Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг қолган участкаларини тавсифлаш жараёнини якунлаш алоҳида аҳамият касб этиши қайд этилган. Учрашувда ишчи гуруҳлар қисқа вақт ичида якуний ҳужжатларни тайёрлашлари кераклиги таъкидланди.
Учрашув якунлари бўйича ҳукумат раҳбарлари бугунги учрашув халқлар ва давлатлар фаровонлиги манфаатларидан келиб чиққан ҳолда минтақанинг ўнлаб йиллардаги тақдирини ҳал қилишига ишонч билдирдилар. Давлат раҳбарларининг келгусида бўлиб ўтадиган учрашуви қардош давлатлар ўртасидаги яхши қўшничилик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Учрашув уч давлат – Қирғизистоннинг Боткен вилояти, Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти давлат чегаралари туташган ҳудудда бўлиб ўтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter