«Ўзмиллийбанк» АЖ: ҳудудларда «Маҳалла банкири» фаолиятини бошлади
2024 йилнинг 16 декабрь куни Давлат раҳбари раислигида бўлиб ўтган йиғилишда банк хизматлари орқали маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилишга қаратилган устувор вазифалар белгилаб берилди.
Бунда, 2025 йилда банклар томонидан 3 миллиондан зиёд, шундан «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан 500 минг нафар, шундан 203 мингта янги иш ўринларини яратиш ҳамда 297 мингта тадбиркорликка жалб қилиш ҳисобига аҳоли бандлиги таъминлаш режалаштирилган.
Ушбу мақсадларда, банк томонидан ҳудудларда «Маҳаллабай ишлаш бўлимлари» ташкил қилиниб, 963 та маҳаллаларда Банкнинг «маҳалла банкири» юқоридан пастгача 300 дан зиёд малакали ҳодимлардан иборат вертикал тизим йўлга қўйилиб, аҳоли билан учрашувлар ўтказиш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва даромадларини ошириш бўйича ишламоқда.
Президентимиз топшириқларининг амалда ҳаётга татбиқ этилаётганини яққол кўрсатиб турибди. Ўзмиллийбанк эса бу ташаббуснинг биринчи иштирокчиси сифатида маҳаллий аҳолига молиявий кўмак ва хизматлар тақдим қилишда янгича ёндашувларни намоён этмоқда.
Банк томонидан маҳаллаларда хизматлар соҳасида даромад келтирадиган 60 турдаги янги бизнес ғоялар бўйича лойиҳа пакетлари ишлаб чиқилди (nbu.uz/uz/small-business/service-sector-development/).
Шу билан бирга, «Маҳалла банкири» маҳалланинг бизнес имкониятларини ўрганади, аҳоли ғояларини лойиҳаларга айлантиради, аҳолини кредит олиш, қайтариш, тайёр бизнес лойиҳалари билан таништириб, уларни амалга ошириш кўникмалари ўргатиш ҳамда уларнинг маҳсулотни сотишга ўргатади.
Бундан ташқари, хонадонларни яхши биладиган «Ёрдамчи-агентлар» танлаб олиниб, одамларни банк хизматларига қизиқтириш, аҳолини бизнесга жалб қилиш бўйича улар билан шартномалар имзоланади ҳамда жалб қилинган ҳар бир янги мижоз учун пул тўланади.
Шунингдек, давлат раҳбари топшириғига мувофиқ, ҳокимлар маҳаллалар даражасида банклар билан ҳамкорликда иш олиб боради ҳамда ҳудудларда Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибасини кенгайтириш бўйича ҳамкорлик қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter