Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Telegram Павел Дуровга қўйилган айбловларни бемаънилик деб атади

Telegram Павел Дуровга қўйилган айбловларни бемаънилик деб атади

Telegram Павел Дуровнинг Францияда ҳибсга олинишига изоҳ бериб, унга қўйлаётган айбловларни бемаънилик деб атади.

Мессенжер маъмуриятининг таъкидлашича, Telegram Евроиттифоқ қонунларига, жумладан, Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонуннинг модерация соҳаси стандартларига доир талабларига жавоб беради ва доимий равишда такомиллаштирилиб келинади.

Мавзуга доир: Телеграм асосчиси Дуров Францияда ҳибсга олинди 

«Telegram бош директори Павел Дуровнинг яширадиган ҳеч нарсаси йўқ ва у тез-тез Европа бўйлаб саёҳат қилади. Ушбу платформадаги суиистеъмолликлар учун платформа ёки унинг эгаси жавобгар, деб даъво қилиш бемаъниликдан бошқаси эмас», – дейилади компания муносабатида.

Мавзуга доир: Дуровни вақтинча ҳибсда сақлаш муддати 48 соатга узайтирилди  

Муносабатда, шунингдек, айни пайтда Telegram мессенжеридан дунё бўйлаб деярли миллиард фойдаланувчи алоқа воситаси ва ҳаётий маълумотлар манбаи сифатида фойдаланиши таъкиланади ҳамда «бу вазиятнинг тез орада ечими кутилаётгани» билдирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг