Telegram энди YouTube каби видео кўрсатиши мумкин
Telegram мессенжери YouTubeга рақобатчи бўлиши мумкин — компания HLS-стримингни қўлловчи янги видеоплеер яратиш учун танлов эълон қилди.
Маълумот берилишича, видеоплеер чет браузер кўринишидаги воситачисиз, Telegram ичида ишлайди ва интернет тезлигига қараб ролик сифатини автомат тарзда созлаб беради.
Янги ишланмани аввалига iOS, сўнгра Android тизимида, жумладан, десктопларда ишга туширишмоқчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter