Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Можароли «Олтин тўп-2024» ғолиблари эълон қилинди

Можароли «Олтин тўп-2024» ғолиблари эълон қилинди

Парижда «Олтин тўп-2024» маросими бўлиб ўтди. Унда жаҳоннинг энг яхши футболчиси ва яна бир қатор номинацияларда ғолиблар аниқланди.

Бу йил «Олтин тўп» соврини эгаси қаттиқ сир тутилди. Аввалги йиллардагидек ғолиб футболчидан олдиндан интервю олинмади. Норасмий рейтингларда сўнгги кунга қадар «Реал Мадрид» ҳужумчиси Винисиус Жуниор асосий даъвогар экани айтиб келинди, бу ҳақда шу қадар кўп гапирилдики, футбол мухлислари ҳам, ҳатто унинг ўзи ҳам «Олтин тўп» олишига шубҳа қилмаётганди. Бироқ маросим ўтадиган куни вазият бошқача эканидан Мадрид клуби хабар топди ва жиддий баёнот берди. Маросимга «Реал Мадрид»нинг бирор вакили келмади.

Бош мукофот эса «Манчестер Сити» клуби ва Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси Родри Эрнандесга топширилди.

У ўтган мавсумда Европа чемпионатида зафар қучди ва турнирнинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Шунингдек, «Сити» сафида АПЛда чемпион бўлди. Мавсум давомида ўзи ўйнаган фақат бир учрашувда мағлуб бўлди.

Топ-5дан «Реал»нинг 3 футболчиси — Винисиус Жуниор (2), Жуд Беллингҳэм (3), Дани Карвахал (4) ва «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд (5) ўрин олди.

Аёллар ўртасида «Барселона» футболчиси Айтана Бонмати қаторасига иккинчи йил «Олтин тўп»га сазовор бўлди.

Бошқа номинациялар ғолиблари:

Энг яхши мураббий — Карло Анчелотти («Реал»/Италия)

Аёллар футболида энг яхши мураббий — Эмма Ҳайес («Челси»/АҚШ)

Энг яхши клуб — «Реал» (Испания)

Энг яхши аёллар жамоаси — «Барселона» (Испания)

Энг яхши ёш футболчи — Ламин Ямал («Барселона»/Испания)

Энг яхши дарвозабон — Эмилиано Мартинес («Астон Вилла»/Аргентина)

Энг яхши ҳужумчи — Ҳарри Кейн («Бавария»/Англия) ва Килиан Мбаппе («ПСЖ» ва «Реал»/Франция).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг