Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Боёвут тумани ҳокимига тегишли аудио тарқалди

Боёвут тумани ҳокимига тегишли аудио тарқалди

Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ураловага тегишли экани айтилган аудиоёзув тарқалган эди.

Унда ҳоким туман фермерларини йиғиб, дала шийпонида «Абдумандат ота фарзандлари» фермер хўжалиги раҳбарини сўкиб ҳақоратлагани эшитилади.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилишида аудиоёзувнинг ҳаққонийлиги, ҳолат қачон, қаерда ва қандай вазиятда юз берганлигига ойдинлик киритилиб, кескин танқидий муҳокама этилган.

«Комиссия томонидан ушбу хатти-ҳаракатлар давлат хизматчиси этикаси ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш, деб баҳоланди. Ўз навбатида туман ҳокими ҳолат бўйича тушунтириш берди. Юзага келган вазиятдан пушаймонлигини айтди. Иккинчи томон билан суҳбатлашгани, ўзаро муносабатларидаги ёқимсиз ҳодисага тўлиқ барҳам берилганини билдирди», дейилади вилоят ҳокимлиги расмий муносабатида.

Қайд этилишича, йиғилиш баённомаси асосида Дилфуза Ураловага нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораларини кўриш учун вилоят ҳокимига тақдимнома киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг