Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллоев вафот этди
Ўзбекистон Қаҳрамони, сурхондарёлик илғор фермер Аҳмад Нарзуллоев 68 ёшида вафот этди.
Аҳмад Нарзуллоев ибратли умр кечирди. У ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида мамлакатимизда аҳолининг турмуш тарзини яхшилашда, қишлоқ хўжалиги соҳаси, хусусан, фермерлик фаолиятини ривожлантиришда беминнат, фидокорона хизмат қилган ватанпарвар, жонкуяр ва самимий инсон сифатида юртдошларимизнинг қалбида мангу яшайди, дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.
Xabar.uz Аҳмад Нарзуллоевнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter